Владо Радманович: "Финалда Эрон билан имкониятлар 60 га 40, бизнинг фойдамизга!"
"CAFA Nation's Cup" турнири гуруҳ босқичидан ўрин олган ўйинда Ўзбекистон терма жамоаси Тожикистонни йирик 5:1 ҳисобида мағлуб этди. Мазкур учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Ўзбекистон термаси ёрдамчи мураббийи Владо Радманович иштирок этди.
"Ҳаммага хайрли кеч! Бугун ғалабага ҳақли ўйин намойиш этдик. Илк таймда ёмон ўйин кўрсатган бўлсакда, иккинчи бўлимда хатоларни тўғрилашга муваффақ бўлдик.
Таркибда кўплаб футболчиларга имкон берилганини ҳам айтиб ўтмоқчиман. Улар бугун ажойиб ҳаракат қилишди.
Биз Катанец билан доимий алоқадамиз. Унинг ўғли билан гаплашганимизда, мураббийнинг аҳволи анча яхши эканини айтиб ўтди. Умид қиламизки, Катанец финалгача таркибга қайтади.
Биз Эрон ҳақида етарли маълумотга эгамиз. Сабаби, Ироқ термаси сафида мураббий сифатида уларга қарши 3 та ўйин ўтказганмиз. Имкониятларни баҳолайдиган бўлсам, 60 га 40. Устунлик қисман биз тарафда, дея оламан", - деди мутахассис.
Фикрлар