Влаҳовичнинг ўйини "Реал" раҳбариятига ҳар томонлама маъқул
Туриннинг "Ювентус" клуби ҳужумчиси "Реал" раҳбариятига жуда ёқади. "Diario AS" хабарига кўра, "қироллик клуби" Душан ёзда жамоани жиддий равишда кучайтириши мумкин деб ҳисобламоқда.
Влаҳович куздан ҳам "Ювентус"ни тарк этиши мумкин эди. Сербиялик футболчига "Реал"дан ташқари Англия премьер-лигасининг "Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал" клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
23 ёшли форвард "қироллик клуби"нинг ҳозирги бомбардири Карим Бенземанинг ўрнини эгаллаши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Влаҳович жорий мавсум Италия чемпионатида 8 та гол урди.
Фикрлар