Влаховичга 4 та гранд клуб харидор
Туниннинг "Ювентус" клуби форварди Душан Влоховичнинг хизматларига Премьер-лига, Ла Лига ва Бундеслига грандлари қизиқиш билдирмоқда.
"La Gazetta dello Sport" нашри берган маълумотларга қараганда, сербиялик ҳужумчини Каталониянинг "Барселона", Мюнхеннинг "Бавария", Мадриднинг "Атлетико" ва "Манчестер Юнайтед" клублари ўз сафига қўшиб олиш учун кураш олиб боради. Влаховичнинг "кекса синора" билан амалдаги шартномаси келаси йилнинг ёзида якунига этади. Унинг трансфер суммаси эса 35 миллион еврони ташкил этади.
Маълумот учун, 25 ёшли футболчи жорий мавсумда барча мусобақаларда умумий 11 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3 та гол ёздириб қўйган.



Фикрлар