Волейбол бўйича Ўзбекистон чемпионати старт олди
Ads

Қўқон шаҳрида эркаклар ўртасидаги волейбол бўйича Ўзбекистон чемпионати XXVII чемпионатининг биринчи тур учрашувларига старт берилди. Кеча турнирнинг тантали очилиши маросими ўтказилди.

Ғолиблик учун “Ориент”, АГМК, “Сўғдиёна”, “Ёшлик”, “Бухоро”, “Миллий Гвардия”, КГПИ жамоалари куч синашади.

Мусобақалар Қўқон шаҳридаги 2-БЎСМда бўлиб ўтади ва 7 декабр куни якунланади.