Волейбол бўйича “Тошкент-2019” халқаро турнирига старт берилди

CHERY AUTO

Тошкент темир йўл муҳандислари институти спорт мажмуасида волейбол бўйича эркаклар ўртасида “Тошкент-2019” халқаро турнирига старт берилди. Унда Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон ҳамда Қирғизистон терма жамоалари ғолиблик учун баҳсларга киришди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги хабар берди.

Tecno

Дастлаб майдонга Туркманистон ва Тожикистон терма жамоалари тушишди. Қизғин кечган ўйинда туркманистонлик волейболчилар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Куннинг иккинчи ярмида майдонда Ўзбекистон ҳамда Қирғизистон терма жамоалари баҳс олиб боришди. Дастлабки партия муросасиз курашлар остида ўтиб, унда 26-24 ҳисоби билан ҳамюртларимизнинг қўли баланд келди. Бироқ, кейинги партияларда вакилларимиз катта устунликка эришди ҳамда 25-12, 25-17 ҳисобларида ғалабага эришди.

“Тошкент-2019” халқаро турнири

8 ноябрь, жума

10:00  Туркманистон – Тожикистон – 3:0
14:30  Ўзбекистон – Қирғизистон – 3:0 (26-24, 25-12, 25-17)
9 ноябрь, шанба
10:00  Қирғизистон – Туркманистон
14:30  Тожикистон – Ўзбекистон
10 ноябрь, якшанба
10:00  Тожикистон – Қирғизистон
14:30  Ўзбекистон – Туркманистон

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!