"Вольфсбург" ўз тарихидаги энг йирик ғалабани қўлга киритди

"Вольфсбург" бугун Бундеслиганинг сўнгги турида "Аугсбург"ни 8:1 ҳисобида енгди.

Эътиборлиси, бу “бўрилар” тарихидаги энг йирик ғалаба бўлди.

Маълумот учун, бунгача “Вольфсбург” тарихидаги энг йирик ғалаба 1998 йилда “Боруссия М” устидан қозонилган эди – 7:1.

Эслатиб ўтамиз, “Вольфсбург” жорий мавсум Бундеслигани 55 очко билан 6-ўринда якунлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!