“Вольфсбург” спорт директори ишдан кетиши мумкин
Ads

Германиянинг “Вольфсбург” клуби спорт директори Клаус Аллофс тез орада истеъфога чиқарилиши мумкин.

Bild нашрининг хабар беришича, бунга “бўрилар”нинг ушбу мавсум Бундеслигадаги омадсиз иштироки сабаб сифатида кўрсатилмоқда. Аллофснинг ўрнини “Шальке-04” клубининг собиқ спорт директори Хорст Хельдт эгаллаши кутилмоқда.

Маълумот учун, “Вольфсбург” чемпионатнинг ўтган 14 тури натижаларига кўра 10-очко жамғариб, мусобақа жадвалида 15-ўринда бормоқда.