"Волга" бош мураббийи "Андижон"га қарши ўйиндан кейин: "Дастлабки 30 дақиқада жамоамни танимадим"

“Андижон”нинг “Волга” клубига қарши ўтказилган ўртоқлик учрашувидан сўнг рақиб жамоа бош мураббийи Сергей Жуков “Андижон” матбуот хизмати учун ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Сергей Николаевич, ўйин ҳақида нима дея оласиз?

- Яхши ўйин бўлди. Биринчи бўлим бошида “Андижон” жуда уюшқоқлик кўрсатди ва ташаббус билан ҳаракат қилди. Голли имкониятлар ташкил этишди, лекин дарвозабонимиз яхши ҳаракатланиб вазиятларни бартараф этди. Кейин ўйиндаги жараён ўзгариб кетди. Бизнинг жамоамиз устунлик қилиб, голлар уришга эришдик. Иккинчи бўлимда ҳам имкониятларимиздан унумли фойдаланиб устунликка эришдик.

- Жамоангизнинг 4:0 ҳисобида ғалаба қозонишини ўйламагандингизми?

- Нимага? Биз бундан аввал АГМК жамоаси билан ҳам яхши ўйин кўрсатгандик ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганмиз. Бу жамоа сизларда лидер клублардан ҳисобланади. Эрталабки ўйинимиз бироз ўзимиз истагандек чиқмаганди. Кечкурун футболчилар тўғри хулоса қилиб, яхши ҳаракатланишди. Аммо биринчи 30 дақиқада жамоамни танимадим. Асосийси, ишончли ғалаба қозондик.

- Ҳа, куннинг биринчи ярмида “Волга” Қозоғистоннинг “Окжетпес” жамоасига 1:4 ҳисобида юқтазди. Иккала учрашув билан солиштирганда қандай фарқли томонларини кўрдингиз?

- Аралаш таркиб билан ўйнаяпмиз. Сафимизда бир қанча жароҳат олганлар бор. Ўйинчиларнинг харакатларини кузатиб боряпмиз. Кейинги ҳафтадан асосий таркиб ўзагини аниқлаб оламиз. 25 февралда Россия чемпиони – “Зенит” жамоаси билан ўйнаймиз. Бўлажак муҳим учрашувга тайёргарлик кўряпмиз. Унгача бошланғич ва захира таркибини аниқлаб, мазкур ҳолатдан келиб чиқиб, чемпионга қарши ўйнаймиз.

- “Андижон” таркибида тўп сурган футболчилардан кимдир эътиборингизни тортдими?

- Техникаси юқори бўлган ўйинчилар кўп экан. Бирортасини ажратиб кўрсата олмайману, лекин жамоа менга ёқди.

“Андижон” матбуот хизмати.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!