Волкановски: "Перейра тобора хавфли бўлиб бормоқда"

  • 1 июль, 13:59
  • 0
  • MMA

Ярим енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Александр Волкановски ярим оғир вазн тоифасидаги чемпион Алекс Перейранинг Иржи Прохазка устидан қозонган ғалабасига баҳо берди.

"Иржи жуда кам зарба йўллади. Перейрага зарба бериш қийинлашаётганга ўхшайди, у тобора хавфли бўлиб бормоқда. Стойкада Алекс рақибларини еб ташламоқда. Камарини ажойиб тарзда ҳимоя қилди. Умуман олганда, у жуда кучли жангчи. Перейра қачон, қандай ҳаракат қилиш кераклигини яхши тушунади, шунингдек, рақибларининг кучли ва заиф томонларидан унумли фойдаланади. Алексни олдинда порлоқ келажак кутмоқда. Бу аниқ. Лекин у оғир вазн тоифасига кўтариладими ёки йўқ – билмайман”, — деди Волкановски You Tube даги каналида.

Эслатиб ўтамиз, 30 июнь куни "UFC 303" турнирида Перейра Иржи Прохазкани иккинчи раунддаёқ нокаутга учратди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!