Воронин: "Ҳумо"да ҳозирча ўзбеклар йўқ, эҳтимол кейин қўшилишар

Хоккей бўйича Ўзбекистоннинг "Ҳумо" клуби аъзоси Артём Воронин хориж нашрига интервью берди. Унда ҳужумчи хужумчи Ўзбекистоннинг янги жамоаси "Ҳумо"га кўчиб ўтиши ҳақида фикр билдирди.

"Ҳумо" 10 нафар хоккейчини ўз сафига қўшиб олди

- Жуда қулай база, Нижний Новгороддан 80 км узоқда жойлашган. Мен Москвада бир қатор келажак режалари тузилганини биламан, бироқ Ўзбекистонга келишга қарор қилдим. Жамоада барчамиз чет элликмиз, шунинг учун тегишли ҳужжатларимизни тўғирлашимиз керак. Ҳатто қон топширишгача юрамиз. У ерда шундай экан. Ўзбекистон нимадир орқали мени ажаблантириши қийин деб ўйлагандим, аммо бундай нарсала бор.

Ўзбекистон ҳақида бирон нарса билармидим? Деярли ҳеч нарса билмасдим. Мен ўзимни бу йўналишда кетишимни ҳеч қачон тасаввур ҳам қилмагандим. Аммо менда шундай имконият бўлганидан ҳозирда бахтлиман. Мамлакат ҳақида барчасини билиб олдим. Керакли видеоларни кўрдим, у ерда бўлган одамлар билан гаплашдим.

Жамоада ҳозирча ўзбекларйўқ. Эҳтимол Тошкентда улар сафимизга қўшилишар, уларни жамоага қўшилишидан мамнун бўламиз, - деди Воронин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!