ВХЛ. "Ҳумо" бугун "Звезда"га қарши навбатдаги ўйинини ўтказади

  • 15 марта, 2020, 09:53
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Хоккей
BEPUL PROPAN

ВХЛнинг Петров кубогида иштирок этаётган Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей клуби мусобақанинг чорак финал босқичида Москванинг "Звезда" жамоасига қарши баҳс олиб бораётганидан хабарингиз бор.

Ушбу жамоаларнинг дастлабки 2 та беллашуви “Звезда” майдонида бўлган ва унинг бирида мезбонлар, иккинчисида эса тошкентликлар ғалаба қозонишган эди. Айтиш керакки, бугунги баҳсдан олдин умумий ҳисоб 1:1.

Коронавирус пандемияси сабаб Ўзбекистон Республкаси худудида халқаро спорт тадбирларини бекор қилиш тўғрисидаги қарорга мувофиқ “Ҳумо” ўз уй ўйинларини Россиянинг Воскресенск шаҳрида ўтказадиган бўлди. Шу боис бугун ва эртага “Звезда”га қарши бўладиган 2 та ўйин шу шаҳарда бўлиб ўтади.

“Ҳумо” - “Звезда” учрашуви бугу Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию