ВХЛ. "Ҳумо" КХЛда ўйнайдиган жамоанинг фарм-клубини мағлуб этди

Тошкентнинг "Ҳумо" клуби бугун Хитойнинг КРС-БСУ жамоаси меҳмони бўлди. Голларга бой тарзда кечган учрашувда Евгений Попихин шогирдлари 3:2 ҳисобида рақибдан устун келишди. Тошкентликлар сафида шайбаларни Павел Здунов, Роман Таталин ва Павел Синявскийлар киритишди.

Қайд этиш жоиз, КРС-БСУ жамоаси Континенталь (минтақавий) хоккей лигасида иштирок этадиган "Кунлунь Ред Стар" клубининг фарм-жамоаси саналади.

Бугунги муваффақият натижасида "қанотлилар" ҳисобидаги очколар сони 30 тага етди ва жамоа ўз конференциясида 8-ўринни эгаллаб турибди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!