ВХЛ. Шербина шайба киритган учрашувда "Ҳумо" ғалабага эришди

Тошкентнинг "Ҳумо" жамоаси Пекинда маҳаллий "ОРЖИ" жамоаси меҳмони бўлди ва 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди.  Артём Ворошило, Павел Здунов ҳамда Александр Шербиналар томонидан киритилган шайбаларга мезбонлар сафида Роберт Ши бир бор жавоб қайтарди.

Шу тариқа Евгений Попихин шогирдлари ҳисобидаги очколар сони 28 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 8-ўринга кўтарилиб олди.

14:55 - Артём Ворошило (Павел Здунов, Роман Таталин)

37:25 - Павел Здунов (Семён Валуйский, Александр Шербина) ГБ

51:09 - Роберт Ши (Цзяци Чжан)

59:55 - Александр Шербина (бўш дарвозага)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!