"Warsaw European Open 2026" турнири. Бугун 4 нафар дзюдочимиз татамига чиқади
Бугун Польша пойтахти Варшава шаҳрида "European Open" туркумидаги яна бир мусобақа старт олади.
Унда дунёнинг 4 қитъаси 27 давлатидан келган жами 320 нафар дзюдочи медаллар йўлида баҳсларга киришади. Ўзбекистон эркаклар терма жамоасининг 7 нафар вакили ҳам "Warsaw European Open 2026" турнирида иштирок этади. Илк кунги беллашувларда терма жамоамизнинг тўрт нафар вакили медаллар йўлида курашга киришади.
Саралаш баҳслари бизнинг вақт билан соат 14:00, финал блоки эса 19:30да бошланади.
Дзюдочиларимиз учун қуръа натижалари:
-60 кг: Баҳром Ботуров — Хуберт Бедржитски (Польша)/Сергей Ким (Украина)
-60 кг: Муҳаммаджон Машарипов — Нурдаулет Мирамбеков (Қозоғистон)
-73 кг: Ҳожиакбар Тошев — Ойхан Центенак (Франция)/Аугис Раулусонис (Литва)
-73 кг: Иноят Телманов — Якуб Пек (Польша)
-90 кг: Алишер Саманов — Давид Меховский (Польша)/Ҳедар Эл Аши (Болгария)
-100 кг: Муҳаммадали Зоиров — Роман Кабелло Амаро (Испания)/Марк Нгаяп (Франция)
Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Фикрлар