WBА декабрь ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди. Шоҳжаҳон Эргашев ўрнида ўзгариш бор

  • 1 январь, 2021, 22:40
  • 0
  • Бокс

Бутунжаҳон Бокс Ассоциацияси (WBА) декабрь ойи учун янгиланган рейтингини эълон қилди.

Супер енгил вазнда (63.5 кг) Шоҳжаҳон Эргашев бир поғона пастлаб, 8-ўриндан жой олди, WBА International камари соҳиби Шаҳрам Ғиёсов ўтган ойдаги каби 6-ўринда қайд этилган.

Супер ўрта вазнда (76.2 кг) Бектемир Мелиқўзиев ва ярим оғир вазнда Рустам Тўлаганов (79.3кг) ўтган ойдаги каби 14-ўринни банд этган бўлса, супер ярим ўрта (69.8 кг) вазнда Исроил Мадримов 1-ўринни сақлаб қолди. Исроил Мадримов ҳозирда жаҳон чемпионлик камари учун мажбурий даъвогар ҳисобланади. Муроджон Аҳмадалиeв ўз вазнида (55.2 кг) WBА ва IBF чемпиони сифатида қайд этилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!