WBC чемпиони Жошуанинг камарларини тортиб олмоқчи
Ads

Супер оғир вазн тоифасининг WBC чемпионлик камари соҳиби Деонтей Уайлдер инстаграм саҳифасида Энтони Жошуанинг промоутери Эдди Хирнга мурожаат қилиб, камарларни бирлаштирувчи жанг ўтказишга чақирган. Жошуа айни дамда WBA/IBF/IBO чемпионлик камарларига эгалик қилмоқда.

– Эдди Кличконинг бундай кетишини кутмаган эдингиз, аммо сочларни юлиб, бошни деворга уриш шарт эмас. Биз 11 ноябрь куни жанг ташкил қилсак бўлади. Олдинига Беллью билан уруштиришга ҳаракат қилдингиз, кейин эса Диллиан Уайтан қўшимча вариант сифатида таклиф қилинди, – деб ёзади Уайлдер.

– Энди жанг ўтказиш учун имконият бор. Бу ушбу вазн тоифасидаги энг йирик жанглардан бири бўлади. Расмий даъвогарлар ҳақида гапириш керак эмас. Ташкилотчилар камарларни бирлаштириувчи жанг учун қолганларини бекор қилишади. Менга қўнғироқ қилингизлар. Биз кутамиз.

Минбар

Барча блоглар