WBC Гран-приси. Мужибилло Турсуновнинг кейинги рақиби маълум

  • 19 Apr 23:31
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Boxing
BEPUL PROPAN

Кеча Ар-Риёд шаҳри (Саудия Арабистони)да давом этаётган бокс бўйича WBC Гран-приси доирасида супер енгил вазн тоифасидаги жанглар ўтказилган эди.

Оқшом доирасида ҳамюртимиз Мужибилло Турсунов Нигерия вакили Майкл Адесодунга қарши рингга кўтарилиб, очколар ҳисобида ғалаба қозонганди.

Энди Турсунов июнь ойида Гран-прининг 1/8 финалида аргентиналик Алан Эзикель Дутрага қарши баҳс олиб боради. Дутра кеча илк босқичда америкалик Кризтеч Базалдуани тўртинчи раундда нокаутга учратган эди.

Бу ҳақда Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси хабар берди.

Comments

You must be logged in to commet!