WBC рейтингида Мадримов кўтарилди, Жалолов ва Эргашев пастлади. Шу ва бошқа ўзгаришлар билан танишинг

  • 17 февраль, 2023, 15:49
  • 0
  • Бокс
Профессионал бокснинг таянч ташкилотларидан бири ҳисобланган Бутунжаҳон бокс кенгашининг (WBC) январь ойи бўйича рейтинги янгиланди. Бошқа ташкилотлардан фарқли ўлароқ, WBC 40 талик рейтингни эълон қилади. Унда ҳамюртларимиз ўринлари билан танишинг:
 
Оғир вазн: Баҳодир Жалолов 14-ўриндан бир поғона пастлаб, 15-ўринда қайд этилди;
 
Супер ўрта вазн тоифаси (76,2 кг): Азизбек Абдуғофуров 11-ўриндан 12-ўринга тушди, Бектемир Мелиқўзиев 26-ўриндан 2 поғона юқорилаб, 24-ўринга жойлашди; 
 
Супер ярим ўрта вазн (69,8 кг): Исроил Мадримов 8-ўриндан 6-ўринга кўтарилди; 
 
Ярим ўрта вазн (66,6 кг): Қудратилло Абдуқаҳҳоров 18-ўриндан 17-ўринга, Шаҳрам Ғиёсов 21-ўриндан 19-ўринга кўтарилган бўлса, Жамшидбек Нажмитдинов 29-ўриндан 30-ўринга тушди;   
 
Супер енгил вазн (63,5 кг): Шоҳжаҳон Эргашев ўтган ойдаги 11-ўриндан 13-ўринга тушди; Ботир Аҳмедов 22-ўриндан 21-ўринга кўтарилди;
 
Супер ярим енгил вазн (58,9 кг): Элнур Абдураимов илк бор рейтингда пайдо бўлди ва 39-ўринда қайд этилди;
 
Биринчи ўта енгил вазн (48,8 кг): Ҳасанбой Дўсматов 13-ўриндан 12-ўринга кўтарилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!