WBC янгиланган рейтингида 11 нафар ўзбек боксчилари ўринлари билан танишинг
Профессионал бокснинг таянч ташкилотларидан бири ҳисобланган Жаҳон бокс кенгаши (WBC) янгиланган рейтингини эълон қилди. Ушбу рейтингдан 11 нафар ҳамюртларимиз жой олган.
Оғир вазн (+101,6): Баҳодир Жалолов 16-ўрин,
Супер ўрта вазн (76,2 кг): Бектемир Мелиқўзиев 19-ўриндан 18-ўринга кўтарилди,
Супер ярим ўрта вазн (69,8 кг): Исроил Мадримов 6-ўриндан 7-ўринга тушди,
Ярим ўрта вазн (66,6 кг): Шаҳрам Ғиёсов 16-ўриндан 18-ўринга тушди, Жаҳонгир Расулов 29-ўринда,
Супер енгил вазн (63,5 кг): Шоҳжаҳон Эргашев 15-ўриндан 13-ўринга кўтарилди, Ботир Аҳмедов 31-ўриндан 30-ўринга кўтарилди, Мужибилло Турсунов 39-ўриндан 38-ўринга кўтарилди,
Ярим енгил вазн (57,1 кг): Отабек Холматов 10-ўриндан 6-ўринга кўтарилди,
Биринчи ярим енгил вазн (55,3 кг): Муроджон Аҳмадалиев 4-ўриндан 5-ўринга тушди,
Биринчи ўта енгил вазн (48,9 кг): Ҳасанбой Дўсматов 7-ўрин.
Фикрлар