WBCнинг бриллиант камари кимларга берилади?
Ads

WBC – Халқаро бокс уюшмаси барча вазн тоифаларининг ҳамма классдаги спортчилари учун мўлжалланган унвонларига эга. Чемпионлик мақоми учун рейтингнинг энг кучли боксчилари ўзаро куч синашишади.

wbc-heavyweight-belt_3398442

2009 йилдан бошлаб эса WBC бриллиант камарини кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этди. Мазкур унвон фақатгина тарихий жангларда ўртага қўйилади ва эсдалик сифатида ғолибга топширилади.

Камар эса қуйидаги қимматбаҳо тошлардан ишланиб, сайқал берилган:

1. Олмос – 598 дона

2. Зумрад – 196 дона

3. Ёқут – 6 дона

4. Бошқа турдаги қимматбаҳо тошлар – 150 дона

5. Олтин қопламаси

Ўта нозик дид ва юқори даражадаги дизайнда ишланган бриллиант камарнинг тан нархи 50 минг АҚШ доллари этиб баҳоланган.

Чемпионлик камарининг ташқи кўриниши асосан яшил рангдан ташкил топган. Олд томонидаги айлана металлда уюшмага аъзо 161 давлатнинг байроғи тасвирланган. Ўртасида эса уюшма номининг қисқартма кўриниши битилган. Айлананинг биринчи ярим шарида ўнг қўлини кўтариб турган боксчининг бўртма тасвири “World Champion” ибораси билан ҳамоҳанг жойлаштирилганига гувоҳ бўлиш мумкин.

Камарбастанинг икки чеккасида жанг иштирокчилари ва WBCнинг биринчи президенти Хосе Сулайсоннинг суратлари жойлаштирилган. Қизиқ жиҳати, унвонни ишлаб чиқариш учун катта маблағ сарфланганига қарамай, у боксчига совға сифатида тақдим этилади. Одатда чемпионлик жангларида боксчилар камар учун белгиланган тартибда пул тўлашади. Эслатиб ўтамиз, айни вақтда Халқаро бокс уюшмасининг президенти сифатида марҳум Хосе Сулаймоннинг ўғли Маурисио Сулаймон иш олиб боради.

Унвон илк бор жаҳоннинг энг кучли боксчиларидан бири филиппинлик саккиз вазн тоифаси чемпиони Мэнни Пакьяо ҳамда тўрт вазн чемпиони пуэрто-риколик Мигель Котто жангида қўйилган. Ўшанда Пакьяо техник нокаут билан ғалаба қозонган. Ҳозирги кунгача эса Флойд Мейвезер, Лео Санта Крус, Нонито Донэр, Хорхе Линарес, Сауль Альварес, Жан Паскаль, Сергей Ковалев ҳамда Адонис Стивенсон каби ўз вазн тоифасининг энг кучли боксчилари қўлга киритишган.

jpeg