WBО Энтони Жошуага 48 соат муҳлат берди
Ahmadbek Eshmatov
Воқеалар қизғин кўриниш олмоқда.
Профессионал бокснинг супероғир вазн тоифасида ўтказилиши керак бўлган Энтони Жошуа ва Тайсон Фьюри жанги сўроқ остида бўлиб тургани ҳақида маълумот берган эдик. Биламизки, Энтони Жошуанинг WВО чемпионлик камарига Александр Усик мажбурий даъвогар ҳисобланади. Шу муносабат билан, WВО ташкилоти Жошуа томонига Тайсон Фьюри билан жанги бўлишини исбот қилиб бериши учун 48 соат муҳлат берди. Агарда мазкур вақт ичида Жошуа томонида етарлича далил бўлмаса, ташкилот Жошуани Усикка қарши мажбурий ҳимоя жангига буйруқ беради.

Изоҳлар (0)