WBO Теренс Кроуфорд ва Себастьян Фундора ўртасидаги жангни эълон қилди

  • 29.08.2024 13:20
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс

Суперўрта вазн тоифасида WBC ва WBO чемпиони Себастьян Фундора(21-1-1, 13 KO) ушбу вазнда вақтинчалик WBO чемпиони ва WBA камари соҳиби Теренс Кроуфорд(41-0, 31 KO)га қарши жанг қилади. Бу ҳақида WBO қарорига таяниб The Ring хабар берди.

Манбага кўра, жамоаларга келишувга эришиш учун 30 кун муҳлат берилган, агар келишувга муваффақиятли якунланмаса, WBO ушбу жангни ташкил этиш ҳуқуқи учун тендер ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, Фундора Тим Цзюни енгач, 6 ой ичида  Кроуфорд билан жанг қилиш мажбуриятини олган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!