WBО янгиланган рейтингига Исроил Мадримов ҳам киритилди, яна бир қанча боксчиларимизда кўтарилиш бўлди

  • 22 апрель, 2023, 10:39
  • 0
  • Бокс
Профессионал бокснинг таянч ташкилотларидан бири ҳисобланган Жаҳон бокс ташкилоти (WBО) апрель ойи учун янгиланган рейтингини эълон қилди. Ундаги ўзбек боксчилари ўринлари билан танишинг.
 
Супер ўрта вазн (76,2 кг): Бектемир Мелиқўзиев 10-ўриндан 8-ўринга кўтарилди; 
 
Супер ярим ўрта вазн (69,8 кг): Исроил Мадримов илк бор рейтингга кириб 14-ўринни эгаллади; 
 
Ярим ўрта вазн (66,6 кг): Шаҳрам Ғиёсов 9-ўрин; 
 
Супер енгил вазн (63,5 кг): Шоҳжаҳон Эргашев 5-ўрин; 
 
Ярим енгил вазн (57,1 кг): Отабек Холматов бир поғона юқорилади ва 14-ўринга жойлашди; 
 
Ўта енгил вазн (50,8 кг): Олимжон Назаров 4-ўриндан 2-ўринга кўтарилиб олди; 
 
Биринчи ўта енгил вазн (48,9 кг): Ҳасанбой Дўсматов 8-ўриндан 12-ўринга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!