World Boxing кубоги. Икки нафар боксчимиз финалга йўл олди, бир нафари эса бронза медалини қўлга киритди!
World Boxing ташкилоти кубогида ярим финал баҳслари бўлиб ўтмоқда.
-48 кг вазнда ҳамюртимиз Фарзона Фозилова испаниялик Марта Лопезга имкон қолдирмади – 5:0.
-65 кг вазн тоифасидаги вакиламиз Навбаҳор Ҳамидова англиялик Сача Хискейга қарши рингга кўтарилди. Қизиқарли кечган жангда Ҳамидова рақибасини 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратди ва финалга йўл олди.
+90 кг вазн тоифасидаги спортчимиз Жаҳонгир Зокиров ярим финал баҳсида бизга яхши таниш бўлган ва анчагина жиддий рақиб, арманистонлик Давид Чалоянга қарши рингга кўтарилди. Муросасиз кечган жангда афсуски ҳакамлар Чалояннинг 3:2 ҳисобидаги ғалабасини эътироф этишди ва Зокиров бронза медали билан чекланди.

Фикрлар