4 нафар боксчимиз World Boxing ташкилоти кубогида иштирок этади!
16-27 апрель кунлари Бразилияда World Boxing ташкилоти кубогининг 2026 йилги биринчи босқичи бўлиб ўтади. Фоз де Игуасу шаҳрида ўтказиладиган турнирда терма жамоамиз аъзолари ҳам иштирок этиши режалаштирилган.
Таркибимиз билан танишинг:
+90 кг. Жаҳонгир Зокиров
-48 кг. Фарзона Фозилова
-51 кг. Феруза Казакова
-65 кг. Навбаҳор Ҳамидова
Мураббий: Элшод Расулов
Ушбу мусобақада Маруф Урдушев ҳакам сифатида фаолият олиб боради. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.

Фикрлар
факат утган йили финалдагидек ковун туширмаса булди!
Элшод, жахонга тушунтириб куйинг говдасига яраша уришмаса аввалгидек юткизади