“World MMA Awards” йилнинг энг яхши ММА жангчиларини аниқлади

Ҳар йили ўтказиладиган “World MMA Awards” тадбирида номинация ғолиблари аниқланди.

Ўрта вазн тоифасида UFC чемпиони Исраэль Aдесанья “жангчи” деб тан олинди. Шунингдек, у "Халқаро йил жангчиси" номинациясида ҳам мукофотга эга чиқди.

UFCнинг икки йўналиш чемпиони Aманда Нуньес “Йилнинг энг яхши аёл жангчиси”сифатида эътироф этилди.

Қуйида қолган номинациялар билан танишишингиз мумкин.

Йил кашфиёти: Хорхе Масвидаль

Йилнинг энг яхши мураббийи: Тревор Виттман

Йил жанги: Вайли Чжан ва Йонна Енджейчик тўқншуви.

Йил нокаути: Хорхе Масвидалнинг Бен Аскренни мағлуб этгани.

Йил усули: Демиан Майя ва Бен Aскрен

Йил қайтиши: Стипе Миочич ва Даниэль Кормье, иккинчи жанг.

Йил сюрпризи: Aлександр Волкановски ва Макс Холлоуэй, биринчи жанг.

Йилнинг энг яхши зали: “American Top Team”.

Йил промоушени: UFC.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)