"World Women’s Team Championship 2025": Шахмат тарихида илк бор Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ушбу нуфузли мусобоқада иштирок этмоқда!

CHERY AUTO

Жорий йилнинг 17–23 ноябрь кунлари Испаниянинг Линарес шаҳрида шахмат бўйича "World Women’s Team Championship 2025" халқаро турнири бўлиб ўтади.

Tecno

Мазкур нуфузли мусобақа айлана ва нокаут форматида ташкил этилиб, унда дунёнинг 12 та мамлакат терма жамоалари иштирок этади. Эътиборлиси, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси илк бор ушбу мусобақада қатнашади.

Мусобақада FIDE, Хитой, Грузия, АҚШ, Украина, Қозоғистон, Озарбайжон, Франция, Испания, Ўзбекистон, Ҳиндистон ва Перу шахмат федерациялари жамоалари иштирок этади.

Мусобақада иштирок этадиган Ўзбекистон аёллар терма жамоаси таркиби:

1. Афруза Хамдамова — аёллар халқаро гроссмейстери, рейтинги: 2403
2. Гулруҳбегим Тоҳиржонова — халқаро спорт устаси, рейтинги: 2369
3. Умида Омонова — аёллар халқаро спорт устаси, рейтинги: 2289
4. Гулдона Каримова — аёллар халқаро спорт устаси, рейтинги: 2286
5. Мадинабону Халилова — аёллар халқаро спорт усталигига номзод, рейтинги: 2228
6. Нафиса Муминова — Ўзбекистон аёллар терма жамоаси менежери, жамоа раҳбари.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!