WTA рейтинги янгиланди. Ўзбекистонлик теннисчиларнинг барчаси юқорилади
Аёллар теннис ассоциацияси (WTA) янгиланган рейтингни эълон қилди.
Рўйхатда деярли катта ўзгариш йўқ. Фақатгина Гарбинье Мугуруса АҚШ вакиласи Даниэль Коллинзни ортда қолдириб, 8-ўринга кўтарилиб олди. Қуйида кучли ўнлик билан танишишингиз мумкин.
Ўзбек тенниси маликалари эса бу сафар анча яхши кўрсаткичга эга. Гап шундаки, рейтингдаги спортчиларимизнинг барчаси юқорилашга эришди. Ҳаттоки, 6 мартдан бери кортга чиқмаётган Сабина Шарипова ҳам.
Фикрлар