"WTT Youth Contender" турнирида Ўзбекистон 6 та медалга сазовор бўлди
Javohir Malikov
Тошкентда ўтаётган стол тенниси бўйича "WTT Youth Contender" мусобақасида дастлабки ғолиблар аниқланди
Тошкентда ўтаётган стол тенниси бўйича "WTT Youth Contender" мусобақасида дастлабки ғолиблар аниқланди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 1 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалларига сазовор бўлишди.
Олтин медаль:
Ҳусейн Искандаров (U-13, яккалик)
Кумуш медаль:
Амир Шириев (U-13, яккалик)
Жасмина Назарова (U-13, яккалик)
Бронза медаль:
Лочинбек Абдуҳалилов / Ченг Хси Чанг (U-13, жуфтлик)
И Чинг Чанг (U-13, яккалик)
Раҳматилло Абдурашидов (U-15, микст)
Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.

Изоҳлар (0)