Хаби Алонсо: Агар мураббий бўлсам,
Ads

Испаниялик машҳур футболчи Хаби Алонсо вақти келиб “Реал Сосьедад”ни бошқариш орзусида эканлиги ҳақида айтиб ўтди.

“Агар бир кун келиб мураббий бўлсам, албатта “Реал Сосьедад”ни бошқарган бўлардим. Агар шундан бўлса, ҳудди футболчилик фаолиятимда бўлгани сингари мураббийликда ҳам ушбу жамоа учун боримни берардим. Бироқ, ҳозирча мураббий бўлиш ҳақида ўйламаяпман”, - дейди собиқ футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Хаби Алонсо 1999-2004 йилларда айнан “Реал Сосьедад” шарафини ҳимоя қилган.