Хаби Алонсо Англия гранди билан келишувга яқин турибди
"Реал Мадрид" собиқ бош мураббийи Хаби Алонсо Англия Премьер-лигасида иш бошлашга яқин.
Хабарларга кўра, испаниялик мутахассис "Ливерпуль" билан музокаралар олиб бормоқда. Манбада ёзилишича, "қизиллар" бош мураббийи Арне Слот тез орада жамоани тарк этади. Унинг ўрнини эса айнан Алонсо эгаллайди. Қайд этилишича, мерсисайдликлар ва мураббий деярли келишувга эришиб бўлган. Айни вақтда майда деталлар устида музокаралар давом этмоқда.
Хаби Алонсо футболчилик фаолияти давомида 2004-2009 йиллар оралиғида "Ливерпуль" шарафини ҳимоя қилган. 2005 йилда эса тарихий финалда Европа Чемпионлар лигасида ғалаба қозонган.
Маълумот учун, мерсисайдликлар айни вақтда АПЛ турнир жадвалида 4-поғонани банд этиб турибди.



Фикрлар