Хаби Алонсо беш нафар марказий ҳимоячидан воз кечди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Челси” бош мураббийи Хаби Алонсо ёзги трансфер ойнаси ёпилгунга қадар камида беш нафар марказий ҳимоячини жамоадан кетказишни режалаштираётганини маълум қилди.

“Кристал Пэлас”дан 52 миллион фунт эвазига сотиб олинган Максанс Лакруа “Челси” асосий жамоасидаги ўнинчи марказий ҳимоячига айланди.

Лакруадан ташқари, бу позицияда Леви Колуилл, Трево Чалоба, Аарон Ансельмино, Аксель Дисаси, Бенуа Бадиашиле, Весли Фофана, Тосин Адарабиойо, Жош Ачимпонг ва Мамаду Сарр ҳам бор.

Келаси мавсумда “Челси” еврокубокларда иштирок этмаслиги сабабли, Алонсо бунчалик кўп марказий ҳимоячига эҳтиёж йўқлигини таъкидлади.

- Бизга нечта марказий ҳимоячи керак? Тўрт ёки беш нафар. Умид қиламанки, фикримни етарлича аниқ ифода этдим, - деди Хаби Алонсо.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!