Хаби Алонсо енгилмас “Байер”ни кучайтирадиган ўйинчи топди
Германия чемпионатини мағлубиятсиз якунлаган “Байер” бош мураббийи Хаби Алонсо таркибни янада кучайтира оладиган ўйинчига харидор бўлмоқда.
Испаниялик мутахассис клуб раҳбариятидан “Жирона” ярим ҳимоячиси Алеш Гарсияни олиб келишни талаб қилмоқда.
Хаби Алонсо жамоани келаси мавсум Европа Чемпионлар лигасида иштирок этишини инобатга олиб, таркибни кучайтириш керак, деган фикрга келди.
26 ёшли Алеш Гарсия “Вильярреал” тарбияланувчиси ҳисобланади. Фаолияти давомида “Манчестер Сити”, “Эйбар”, “Динамо Бухарест”, “Мускрон” каби жамоаларда ҳам ўйнаган.
Марказий ярим ҳимоячи жорий мавсумда Ла Лигада 37 та учрашувда қатнашиб, учта гол ва олтита ассист қайд этди.
Фикрлар