Хаби Алонсо: "Ирқчиликка қарши тегишли органлар чора кўриши керак"

CHERY AUTO

"Реал Мадрид" бош мураббийи Хаби Алонсо Винисиус ва Мбаппега трибуналардан қилинган ҳақоратлар ҳақида гапирди.

Tecno

"Биз қаерга боришимиздан қатъи назар, рақобатбардош муҳит кутяпти, деб умид қиламиз ва вазиятларга тўғри жавоб беришимиз керак. Айрим стадионларда нохуш ҳолатлар рўй бериши мумкин.

Сўз ирқчилик ҳақида борар экан, бу ишга тегишли органлар аралашиши шарт. Аммо биз учун энг муҳими – майдонда нима бўлаётганига эътибор қаратиш", — дея қўшимча қилди испаниялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, "қироллик клуби" навбатдаги учрашувини эртага Тошкент вақти билан 00:30’да "Эспаньол"га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!