Хаби Алонсо: "Ла Лигада 100 очко олиш жуда қийин"

CHERY AUTO

"Реал Мадрид" Ла Лиганинг дастлабки 6 турида 18 очко жамғарди. "Барселона" эса 6 ўйинда 16 балл тўплади.

Tecno

Журналистлар Хаби Алонсодан жамоаси 100 очко олиши мумкинми, деган савол беришди.

"Бу жуда қийин. Ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш осон эмас. Биз ўзимизни бўш қўйолмаймиз. Фақат майдонга тушганимиз учун ғалаба келмайди. Ўйинимизда барқарорлик бўлиши шарт.

Қанчалик кўп фаол ўйнасак, шунчалик кўп муваффақиятга эриша оламиз. Агар шундай ўйинни намойиш этсак, кўп очко тўплашимиз мумкин", – деди "Реал" бош мураббийи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!