Хаби Алонсо "Ливерпуль"ни бошқариши мумкин. Асосий шартларидан бири — Арда Гюлер
Хаби Алонсо "Реал Мадрид"нинг собиқ бош мураббийи сифатида "Ливерпуль"ни бошқариши мумкин. "TEAMtalk" хабарига кўра, испаниялик мутахассис инглиз клубига ўз шартларини илгари сурган.
Унинг таъкидлашича, агар у ёзда "Ливерпуль" бош мураббийига айланса, "Реал Мадрид" ярим ҳимоячиси Арда Гюлерни жамоага олиб келишни истайди.
Арда Гюлер 2023 йилда "Фенербахче"дан "Реал Мадрид"га 26 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг "қаймоқранглилар" билан амалдаги шартномаси 2029 йил 30 июнга қадар мўлжалланган.
Жорий мавсумда туркиялик ярим ҳимоячи мадридликлар сафида барча мусобақаларда 38 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 12 та самарали узатма амалга оширди.
Transfermarkt портали Арда Гюлернинг трансфер қийматини 90 миллион евро деб баҳоламоқда.
Фикрлар