
Хаби Алонсо: "Реал" билан муносабатларимиз жуда мустаҳкам
"Байер" клуби устози Хаби Алонсо келаси мавсум "Реал Мадрид" бош мураббийига айланиши ҳақидаги миш-мишларга ўз муносабатини билдирди.
Леверкузенликлар Чемпионлар лигаси доирасидаги учрашувда сешанба куни Мадридда "Атлетико" билан куч синашади.
Ўйин олди матбуот анжуманида Алонсога берилган илк савол "Реал" ҳақидаги бўлди.
Алонсо кулиб: "Аллақачонми?" – деб жавоб берди. Кейин у қўшимча қилди: "Вақт ўтади, аммо боғланиш ўзгармайди. "Реал" билан муносабатларимиз жуда мустаҳкам."
Хаби Алонсо ҳозирда Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Карло Анчелоттини алмаштириши мумкин бўлган асосий номзодлардан бири сифатида кўрилмоқда. Миш-мишларга кўра, Анчелотти бу ёзда "Реал" бошқарувидан кетиши мумкин. Бироқ, "Байер" бош мураббийи айни пайтда "қироллик" клубига қайтиш ҳақида ўйламаётганини таъкидлади.
Фикрлар