
Хаби Алонсо “Реал” раҳбариятига қанақа футболчилар кераклигини айтди
“Реал” бошқаривуга тайёргарлик кўраётган Хаби Алонсо Мадрид жамоасида ўзи шакллантирадиган ўйин услуби бўйича аниқ режалари борлигини кўрсатди.
“Байер”да муваффақиятли ишлаган испаниялик мутахассис “Реал”ни 3-4-3 тактик схемасида ўйнатишга ҳаракат қилишини яширмади.
Marca нашрининг ёзишича, Хаби Алонсо клуб хўжайинларидан ўзи қўллайдиган ўйин услубига мос ўйинчиларни олишни сўради. Хусусан, Алонсо учун қанот ҳимоячилари муҳим аҳамиятга эди. Ёзда Мадридга “Ливерпуль”нинг ўнг қанот ҳимоячиси Трент Александер-Арнольд келади. Бу ҳимояси ўнг қанотни ҳимоядан ҳужумгача ёпа олади.
Энди “Реал” мутасаддилари чап қанотга ҳам худди шундай ўйинчи топиши талаб қилиняпти.
Бундан ташқари, Алонсога янги марказий ҳимоячи керак. “Қироллик клуби” бу позицияга асосий номзод сифатида “Борнмут” вакили Дин Хёйсенни танлаган.
Мадридликлар майдон марказини кучайтирадиган маҳоратли ярим ҳимоячи хизматига ҳам эҳтиёж сезаётгани айтилмоқда.
Фикрлар