Хаби Алонсо “Реал”дан учтасини кетказади

CHERY AUTO

Карло Анчелоттидан “Реал”ни қабул қилиб олган Хаби Алонсо жамоани таркибини ўзи қўллайдиган ўйин услубига мослаштиришни мўлжалламоқда.

Tecno

Испан матбуотининг ёзишича, янги мураббий ўзига керакли ўйинчиларни олиш учун мадридликларнинг бир неча юлдузлари билан хайрлашишга тайёр. Хусусан, Хаби Алонсо Давид Алаба, Родриго Гоэс ва Фран Гарсиянинг хизматидан фойдаланмоқчи эмас.

Бу юлдуз орасида Родриго Гоэснинг вазияти мураккаб. Илгари мадридликлар ўйинида асосий фиругалардан ҳисобланган бразилиялик ўйинчи кейинги пайтда Винисиус Жуниор ва Килиан Мбаппе соясида қолиб кетяпти.

Давид Алаба эса, ўтган мавсумдаги оғир жароҳатдан кейин юқори спорт формасига қайтиши даргумон бўлиб турибди. Фран Гарсия ҳам ўзига берилган имкониятлардан фойдалана олгани йўқ ва катта эҳтимол билан Мадридни тарк этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!