Хаби Алонсо: "Валенсия"га қарши беллашувда ҳушёрликни йўқотмаслигимиз керак"

CHERY AUTO

"Реал Мадрид" бош мураббийи Хаби Алонсо Испания Ла Лигаси доирасидаги "Валенсия"га қарши бўладиган учрашув олдидан фикр билдирди.

Tecno

"Балки таркибда айрим ротациялар бўлар, лекин бу сешанбадаги ўйин ҳақида ўйлаб эмас, айнан "Валенсия"га қарши беллашувга қараб амалга оширилади. Чемпионлар лигасида очко йўқотсанг, кейинги турларда уни қоплаш мумкин. Аммо Ла Лигада бундай эмас — бу марафон. Биз яхши суръатда кетяпмиз ва уни пасайтиришни истамаймиз.

Ҳозир фақат "Валенсия" ва "Райо Вальекано"га қарши баҳслар ҳақида ўйлаяпман. Бу босқични яхши якунламоқчимиз. Ўтган мавсумда "Валенсия" "Сантьяго Бернабеу"да биздан устун келганди. Шу боис, ҳушёрликни йўқотмаслигимиз ва рақибни ҳурмат қилишимиз керак.

Корберан — жамоасини жуда яхши тайёрлайдиган мураббий. "Валенсия"да сифат ва кучли футболчилар бор. Бу учрашув биздан максимал даражадаги диққат ва концентрацияни талаб қилади. Катта ғалабадан кейин ҳаддан ташқари бўшашиб қолиш осон. Биз бундай ҳолатга йўл қўймаслигимиз керак", — деди Алонсо матбуот анжуманида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!