
Хаби Алонсо вақтинча "Реал" ярим ҳимоя чизиғида ўзгариш қилади
Хаби Алонсо Жуд Беллингем йўқлигида "Реал"нинг ярим ҳимоя чизиғидаги ўйинини ўзгартиради. Англиялик футболчининг елкасида жарроҳлик амалиёти ўтказилган, унинг тикланиши учун 10 ҳафтадан 12 ҳафтагача вақт кетади.
АS нашри тарқатган хабарга кўра мадридликлар бош мураббийи асосий таркибда Арда Гюлер ва Франко Мастантуонони бирга ўйнатишни режалаштирмоқда.
Қайд этилишича, туркиялик футболчи клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида доимий равишда ўйнай олишини исботлаган ва мураббийлар штаби уни қўллаб-қувватламоқчи.
Алонсо аргентиналик футболчини иккинчи марказий ярим ҳимоячи сифатида кўрмоқда. Шу билан бирга, футболчи фақат 14 август куни - 18 ёшга тўлган куни жамоага қўшила олади. Бироқ унинг клубга мослашуви узоқ давом этмаслиги кутилмоқда.
Тахминларга кўра, Ла Лиганинг дастлабки ўйинларида Эдуардо Камавинга майдонга тушади. Ғоя Гулерни ҳужумга яқинроқ қайтариш ва майдон марказини французга топширишдан иборат бўлади.
Шунингдек, Браим Диас ва айниқса Родриго асосий таркибда майдонга тушиш учун жуда кам имкониятга эга экани айтилмоқда.
Комментарии