Хаби Алонсо воз кечган футболчига икки машҳур клуб даъвогар

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Франциянинг “Марсель” ва Португалиянинг “Бенфика” клублари “Челси” бош мураббийи Хаби Алонсога керак бўлмай қолган қолган  ҳимоячи Тосин Адарабиойони сотиб олишга жиддий қизиқиш билдирмоқда.

“Челси” спорт бўлими жорий ёзда “Кристал Пэлас”дан Максанс Лакруани 52 миллион фунт стерлингга сотиб олганидан кейин “Стэмфорд Бриж”да марказий ҳимоячилар сони ортиб кетди ва айрим ўйинчилар ортиқча бўлиб қолди.

“Челси»” аллақачон Трево Чалобани “Комо”га сотди ва Бенуа Бадиашильни “Наполи”га қўйиб юборишга розилик берди. Энди клуб Адарабиойо учун янги жамоа топишга ҳаракат қилмоқда. Бу Тосиннинг мавсумолди ўйинларида бош мураббий Хаби Алонсо томонидан фаол қўлланилганига қарамай амалга ошмоқда.

Sky Sports маълумотига кўра, Адарабиойога даъвогарлар орасида “Марсель” ва “Бенфика” бор. 28 ёшли англиялик футболчи “Борнмут”га сотилган Антониу Силванинг ўрнини “Бенфика”да эгаллаши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!