Хаби Алонсо янги жамоа билан келишувга эришди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Жорий мавсумда бир неча марта бош мураббийни алмаштирган “Челси” клуби раҳбаряти энди бу лавозимга Хаби Алонсони тайинлашга яқин турибди.

Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, испаниялик мутахассис аллақачон Лондон клуби билан принципиал келишувга эришган.

Сўнгги кунларда музокаралар анча ижобий руҳда ўтган, “Челси” раҳбарияти жамоани Алонсога топшириш тўғри эканига ишонч билдирган.

Таъкидланишича, клубнинг спорт раҳбарияти “Байер” ва “Реал”нинг собиқ мураббийини тактик ғоялари ҳамда юқори даражадаги тажрибаси туфайли узоқ муддатли лойиҳа учун идеал вариант, деб билмоқда.

Томонлар ҳали Алонсонинг клубнинг мавжуд спорт тузилмаси билан ҳамкорлиги тафсилотларини муҳокама қилмоқда, шу сабабли расмий эълон ҳали қилинмаган.

Аввалроқ испаниялик мутахассиснинг “Ливерпуль”га қайтиши мумкинлиги ҳақида ҳам хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!