Хаби Алонсога Англиядан иш топилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Жорий мавсумда барқарорлик намойиш эта олмаган ва бунинг ортидан бир неча марта бош мураббийни алмаштиришга мажбур бўлган “Челси” келаси мавсум олдидан яна ўзгариш қилмоқчи.

“Аристократлар” испаниялик мутахассис Хаби Алонсони бош мураббий лавозимига тайинлаш вариантини жиддий кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар тарқатди.

Маълумотларга қараганда, 44 ёшли мураббий ҳам бундай вариантни инкор этмаяпти. Бироқ ҳозирча якуний қарор қабул қилинмаган ва музокаралар давом этмоқда.

Бошқа номзодлар қаторида “Борнмут”даги фаолиятини якунлаётган Андони Ираола ҳам тилга олинмоқда. Матбуот хабарига кўра, бу мутахассис кучлироқ клубда ишлашни мақсад қилган ва мавсум охирида жамоани тарк этади.

Хаби Алонсо “Байер”даги муваффақиятли фаолиятидан кейин “Реал” таклиф этилган, бироқ ярим йилдан сўнг, Мадрид клубидан истеъфога чиқарилган эди.

аввалроқ мадриднинг «Реал» клубини бошқарган, аммо кейинчалик лавозимидан озод этилган эди.

Ҳозирча “Челси”да бош мураббий вазифасини вақтинча Каллум Макфарлейн бажармоқда.

Аввалроқ, The Telegraph нашри ҳам “Челси” мураббийлиги учун даъвогарлар рўйхатида Оливер Гласнер ва Филипе Луис борлигини хабар қилганди.

Айни пайтда лондонликлар Англия Премьер-лигаси жадвалида тўққизинчи ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!