Хабиб Нурмагомедов Абдуқодир Ҳусанов ҳақида фикр билдирди
UFC’нинг енгил вазн тоифасидаги собиқ чемпиони Хабиб Нурмагомедов "Манчестер Сити" клуби қароргоҳига ташрифи чоғида ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусанов билан учрашди. Машҳур спортчи Ҳусанов ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"У билан бир соат давом этган учрашувимизда бир оғиз ҳам гапирмади. Аллоҳ сени асрасин, биродар. Бутун Ўзбекистон халқининг сендан умидлари катта. Бўшашма ва олдинга интил", — деб ёзди Нурмагомедов ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Маълумот учун, ҳимоячи Абдуқодир "шаҳарликлар»"сафида АПЛнинг 20-туридан ўрин олган "Челси"га қарши (1:1) учрашувда захирадан майдонга тушган эди.



Фикрлар