Хабиб Нурмагомедов бўш вақтини қандай ўтказади ёхуд айиқларга озор бермасликни тавсия қилди

UFC нинг энг машҳур жангчиларидан бири Хабиб Нурмагомедов бўш вақтини қандай ўтказишини айтиб ўтди ва шунингдек, овни ёқтирмаслигини таъкидлади.

“Саёҳат қилишни яхши кўраман, лекин буни амалга ошириш жуда қийин бўлади. Бунинг учун аралаш жанг санъатига қизиқиш кам бўлган давлатларни излашим керак. Германия ёки Швейцариянинг бирон бир жойида хавфсиз юришингиз мумкин. Кўпчилик сизни танимайди. Мен ҳайвонларни яхши кўраман, лекин мен овни ёқтирмайман. Сиз  ҳам айиқ билан кураш тушиб кўришингиз мумкин. Аммо ўлдирманг”-дея Хабибнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда RT.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!