Хабиб Нурмагомедов Флойд Мейвезер билан жанг ҳақидаги шов-шувга ойдинлик киритди

UFC нинг енгил вазн тоифасидаги чемпиони Хабиб Нурмагомедов бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Флойд Мейвезер билан мумкин бўлган жанг ҳақидаги саволга жавоб берди.

“Мен апрель ойида жанг ўтказиш учун шартнома имзолаганман. Ҳозирда, бокс ҳақида ҳам, Мейвезер ҳақида ҳам ўйламаяпман. Олдинда жуда жиддий рақиб кутиб турибди. Мен ушбу синовдан ўтиб олишим керак. Кейин бу ҳақида ўйлаб кўраман

Бокс унинг спорт тури бўлиб, у бутун умри давомида шу билан шуғулланиб келган. Флойд ушбу йўналишдаги энг яхши натижа  - 50 та жанг, 50 та ғалабага эга. Мен нима дейишим мумкин, Мейвезер замонамизнинг энг буюк боксчиларидан бири. У билан бу борада беллашиш жуда қийин бўлади ”,-деди Хабиб.

Маълумот учун, 18 апрель куни Нурмагомедов Нью-Йоркдаги UFC  турнири доирасида Тони Фергюсон билан навбатдаги жангини ўтказади.

Минбар

Барча блоглар