Хабиб Нурмагомедов instagram орқали қанча даромад топганини биласизми?

Forbes instagram даги реклама шартномалари бўйича энг кўп даромад топган россияликлар рейтингини эълон қилди.

UFC енгил вазн тоифасидаги чемпион Хабиб Нурмагомедов рейтингда еттинчи ўринни актриса Aнна Хилкевич билан бўлишди. Иккаласининг даромади 570 минг долларни ташкил қилди.

Жангчи рейтингда продюсер Яна Рудковская (560 минг) ва блогер Виктория Бонюни (410 минг) ортда қолдирди.

Рейтингда биринчи ўринни телебошловчи Ксения Собчак эгаллади. Унинг йиллик даромади 1,6 миллион долларни ташкил этади. Иккинчи ва учинчи ўринлар  Регина Тодоренко ва Ольга Бузовага (ҳар бири 860 минг) тегишли бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!