Хабиб Нурмагомедов: Конорни йўқ қиламан!

UFC енгил вазн тоифасида чемпион Хабиб Нурмагомедов Конор МакГрегорга қарши жанг ҳақида ўз фикрини билдирди.
- Кимга қарши жанг қилишим ҳали номаълум. Бироқ, баҳс Лас-Вегасда бўлиб ўтишига ишончим комил. Мен МакГрегор билан октагонга чиқишни хоҳлардим, бу мухлисларимизнинг ҳам хоҳишидир. Конор бундан олдин мени бир неча маротаба мазаҳ қилган, мени енгишини таъкидлаб ўтган, аммо мен у билан музокараларни бошлаб юборганимда МакГрегор жим юришни мақул кўрмоқда.
Нечинчи раундда уни мағлуб этишимни айтаолмайман. Шуни айтишим керакки, мен уни йўқ қиламан!, - дея Нурмагомедовнинг сўзларидан иқтибос келтиради Haqqin нашри.
Маълумот учун, Хабиб чемпионлик камари ҳимоясини жорий йилнинг куз мавсумида ўтқазади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!