Хабиб Нурмагомедов россиялик жангчилар орасида кимлар UFC камарини қўлга кирита олишини айтди
У уч нафар жангчини шундай муваффақиятга эриша олади деб ўйлайди.
UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов ватандошларидан қайси бири UFC камарининг навбатдаги эгаси бўлиши ҳақида ўз тахминларини билдирди. Instagram UFC Russia постига қолдирган изоҳида Хабиб: "Ян, Забит, Ислом" деб ёзган. Кўринишидан, у Пётр Ян, Забит Магомедшарипов ва Ислом Махачевни чемпионликка эришишига ишонади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар